Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш лойиҳаси амалга оширилади
“Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши ҳамда жалб этилган қарз маблағлари ва грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши, қарз маблағлари ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:47 / 03.12.2025
Аҳоли жон бошига энг кўп ўрмон тўғри келадиган мамлакатлар
07:31 / 26.11.2025
Яшил тикланиш етакчилари: 10 йилда ўрмон майдонини энг кўп оширган давлатлар
07:20 / 13.11.2025
Ўрмонлар баланси: минтақалар мусобақасида кимлар пешқадам?
07:29 / 06.11.2025