Президент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» доирасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Жумладан, Нурафшон, Бекобод шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳудудидан 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади.
Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 миллион сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий қилинади. Ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.
Бу ташаббус маъқулланиб, ҳар бир вилоятда камида 20 гектардан ер ажратиб, ушбу тажрибани бошлаш топширилди. Вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги камида 2 тадан марказий кўчада маҳаллий иқлимга мос гул кўчатларини экиб, уларни тематик кўчага айлантириш муҳимлиги таъкидланди.
КУН ФОТОСИ

Президент Шавкат Мирзиёев рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан Наманганда яшовчи 108 ёшли нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилди.
Ўзбекистондаги ахборот ресурсларига киберҳужумлар 2,4 баробарга ошди
2022 йилда UZ доменидаги ахборот ресурсларига 4,5 млн марта киберҳужум қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 11 млнтага етган. Рақамлар кибертажовузлар 2,4 баробарга ошганини кўрсатади.
Аммо интернет тармоғининг миллий сегментида 2022 йилда 235 та, 2023 йилда эса 158 та киберхавфсизлик ҳодисаси аниқланган. Бу 2022 йилга нисбатан 32 фоизга камроқ.
КУН РАҚАМИ
2024 йил январ-феврал ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 151 минг 387 та юридик шахс томонидан 3,7 ТРЛН СЎМдан ортиқ солиқ тўланган.
Ўзбекистон дунё иқтисодий эркинлик индексида 6 поғона юқорилади
«Иқтисодий эркинлик индекси – 2024» рейтингида Ўзбекистон 184 та мамлакат орасида 55,9 балл билан 103-ўринни эгаллаган. Ўтган йилга қараганда фискал саломатлик (-13,2 балл) ва давлат харажатлари (-4,5 балл) масаласида аҳвол сезиларли даражада
















