Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрмон ландшафтларини тиклашга 205 млн доллар ажратилади
Президентнинг “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида имзоланган молиялаштириш битими доирасида "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга жами 142 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ажратилади. Progreen траст жамғармаси ҳамда Корея Республикасининг KWPF жамғармаси ўртасида тузилган грант битимлари доирасида жами 11 млн АҚШ доллари миқдорида грантлар жалб этилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 205,45 млн АҚШ долларини, шу жумладан Лойиҳадаги Ўзбекистоннинг улуши 52,45 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши ҳамда жалб этилган қарз маблағлари ва грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
● "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари;
● "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарз маблағларидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали;
● "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
● лойиҳа доирасида Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар.
Мавзуга оид
07:47 / 03.12.2025
Аҳоли жон бошига энг кўп ўрмон тўғри келадиган мамлакатлар
07:31 / 26.11.2025
Яшил тикланиш етакчилари: 10 йилда ўрмон майдонини энг кўп оширган давлатлар
07:20 / 13.11.2025
Ўрмонлар баланси: минтақалар мусобақасида кимлар пешқадам?
07:29 / 06.11.2025