Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини банк ходими деб таништириб, фирибгарлик қилган шахс ушланди
Андижон шаҳрида ўзини банк ходим деб таништирган шахс қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Х. фуқаро С.Р.га ўзини гўёки ТИФ “Миллий банк” Андижон вилояти филиали ходими деб таништириб, ушбу банкда юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 млн сўм эвазига 500 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026