Бошқа кўплаб давлатлар сингари Ўзбекистон ҳам ичимлик сув ва оқава сув таъминоти соҳасида муаммоларга дуч келмоқда. Аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария-гигиена шароитлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати ичимлик сув таъминоти ва оқова сув инфратузилмасини яхшилашга қаратилган мақсадли дастурларни амалга оширмоқда. Қуйида биз ичимлик ва оқова сувлари лойиҳалари тўғрисидаги тарқоқ маълумотларни тўплашга қарор қилдик.

Ушбу маълумотлар фуқароларга қачон ва қаерда сув билан таъминлаш режа қилинаётганини тушунишларига ёрдам беради, лойиҳаларни амалга ошириш сифатини назорат қилишга ундайди.

Ичимлик ва оқава сув таъминоти лойиҳалари бюджет маблағлари ёки кредитлар ҳисобидан амалга оширилади.

1. Бюджет маблағлари асосида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октабрдаги ПҚ-343-сон “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштиришнинг 2024-2026 йилларги дастурлари белгиланган.

Қарорга кўра, сув таъминоти оғир аҳволда бўлган 813 та маҳалла аниқланган. Улардан “Ўзсувтаъминот” АЖнинг манзилли дастурлари доирасида 590 та маҳаллада, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳалари доирасида 130 та маҳаллада, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маҳаллий ва ташаббускор бюджет доирасида 93 та маҳаллада сув таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.

Жумладан, “Ўзсувтаъминот” АЖ лойиҳалари доирасида 2024 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 83 та маҳалла ва бир қатор аҳоли пунктларида сув таъминоти ва оқава сув тармоқлари бўйича умумий суммаси 6,8 трлн сўмга тенг бўлган 76 та лойиҳа (шундан 67 таси 2024 йилда фойдаланишга топширилади) амалга оширилади. “Ўзсувтаъминот” АЖ маълумотларига кўра маҳаллалар бўйича мазкур лойиҳаларнинг жамланма жадвали билан ушбу ҳаволада