Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Ўзбекистон кўчасида 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Мирзо Улуғбек туманида “Монза”, BYD ва “Кобалт” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Жорий йилнинг 12 апрел куни соат 22:20 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2005 йилда туғилган ҳайдовчи И.Қ. бошқарувидаги “Монза” русумли автомашина, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Н. бошқарувидаги BYD русумли автомашина, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026