Тошкентда профилактика инспектори маст эркак томонидан пичоқланди
Профилактика инспекторлари жанжал бўлаётгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида Янгиҳаёт туманидаги оилага борган. Хонадон эгаси улардан бирининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан уриб, жароҳатлаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида профилактика инспектори пичоқланди. Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 14 апрел куни Янгиҳаёт тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари бир хонадонда жанжал бўлаётгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритиш мақсадида етиб келишган. Шу пайт хонадон эгаси маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатиб, профилактика инспекторларидан бирининг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Тан жароҳати олган профилактика инспектори шифохонага олиб борилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105- (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 219- (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент туманида оилавий жанжал бўйича чақирув олган профилактика катта инспектори пичоқлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
Ўзбекистон | 09:24
-
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди
Ўзбекистон | 08:34
-
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж
Жамият | 07:53
Мавзуга оид

15:59 / 06.08.2024
Андижонда далилларни сохталаштирган профилактика инспектори қамалди

14:01 / 19.06.2024
Қорақалпоғистонда профилактика инспектори кекса фуқаронинг уйи ва пулини ўзлаштириб олгани аниқланди

18:37 / 06.06.2024
Жарқўрғонда профилактика инспекторлари қамалди. Улар қотилга ёрдам беришган ва жиноятни яширишган

11:23 / 11.03.2024