Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабарига кўра, 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Фазлиддин Отабоев қидирувга берилган.
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган ватандошлардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралган.
Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади, дейилади хабарда.















