Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тўрт мингдан зиёд этник немислар истиқомат қилиб келмоқда.
Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистонда яшайдиган немислар масаласи бўйича Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтди.
"Дунё" хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон делегациясига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Олим Нарзуллаев, Германия делегациясига эса Федерал ҳукуматнинг кўчирилганлар ва миллий озчиликлар бўйича комиссари, Бундестаг депутати Натали Павлик бошчилик қилди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистондаги немислар билан ўзаро ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалалари бўйича қўшма кун тартибини муҳокама қилдилар ҳамда узоқ муддатли асосда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаб олди.
Маълум қилинганидек, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ турли миллат вакиллари билан бир қаторда жамият ва давлатнинг тўлиқ ҳуқуқли аъзоси бўлган тўрт мингдан зиёд этник немислар истиқомат қилиб келмоқда.
Комиссия ҳамраиси Натали Павлик йиғилишнинг очилиш қисмидаги нутқида Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсатини, хорижий давлатлар билан дўстона алоқаларни кенгайтиришни юқори баҳолади. "Ўзбекистонни Германия ва Европа Иттифоқининг энг муҳим стратегик шерикларидан бири сифатида биламиз. Германия томони Ўзбекистон билан турли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор", деди у.
Томонлар, шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, ёшлар билан ишлаш, савдо-инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.
Германия томони этник немисларнинг маданияти ва анъаналарини ривожлантиришга кўмаклашиш, ёшлар, бизнес, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муҳтожларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
13:24 / 15.03.2025
Ўзбекистон ва Финландия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025