Жамият | 17:44 / 23.04.2024
105887
2 дақиқада ўқилади

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритди

Марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг фарзандлари Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев суд ишида жавобгар сифатида иштирок этмоқда.

Фото: Kun.uz

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш даъвоси билан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво аризаси киритган, деб хабар берди Kun.uz'га Тошкент шаҳар суди.

Маълум қилинишича, Ботир Қодировнинг даъво аризаси судга 2024 йилнинг 19 март куни келиб тушган. Ишни кўриш 15 апрелга белгиланган. Жавобгар вакили иш билан танишиш учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўрагани сабабли навбатдаги суд мажлиси 23 апрелга қолдирилган.

23 апрел, сешанба кунги суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилиб, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далилларни (фотосуратлар, далолатнома ёзуви ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхасини) талаб қилиб олиш учун ишни кўриш 2 майга қолдирилган.

Даъво аризага Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази мутахассисининг 2023 йил 29 сентябридаги фикри илова қилинган. Иловада Ҳалимжон Нурматов ва Қодиров Ботир Шералиевичнинг амаки-жиян экани бўйича фикр берилган.

Янгийўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2008 йил 26 феврал куни фамилиясини “Жўраев”дан “Қодиров”га, отасининг исмини “Шерали ўғли”дан “Шералиевич”га ўзгартиргани ҳақидаги 46- ва 48-сонли иловалар судга тақдим этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти