Ўзбекистонда давлат идораларидаги хизмат автомобиллари босқичма-босқич электромобилларга ўтказилмоқда. 2023−2025 йилларда умумий қиймати 1 триллион 320 миллион сўмлик 3863 дона гибрид ва электромобил харид қилиш режалаштирилган.

Гибрид ва электромобилларни харид қилиш учун бюджетдан ташқари жамғарма маблағларидан фойдаланишга рухсат берилган. Бунда транспорт воситаларининг максимал нархига қўйилган чекловларга, шунингдек, уларни янгиларига алмаштириш муддатига қўйиладиган талабларга риоя қилиш керак.

Gazeta.uz давлат харидлари порталини ўрганиб чиқиб, эълон қилган мақоласида бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларини янги автомашиналар сотиб олишга сарфлаётганини аниқлаган.

“Меҳр дафтари” жамғармалари 2021 йилда мамлакатда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янги тизимини жорий эта бошлаган ва меҳрибонлик уйлари Миллий гвардияга бириктирилган пайтда вилоят ҳокимиятлари ҳузурида ташкил этилган. Бу фонд ҳомийлик хайриялари ва алкоголли маҳсулотларнинг (пиво ва табиий винодан ташқари) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг соф фойдасидан 3 фоиз ажратмалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Жамғарма маблағлари етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг муаммоларини ҳал этиш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳаётга тайёрлаш, ўқишини ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, коммунал тўловлар бўйича қарзларини қоплаш ва бошқа мақсадларга йўналтирилади.

Айнан “Меҳр дафтари” жамғармалари (юридик шахс ташкил этмасдан тузилган, васийлик кенгашларига ҳокимлар раҳбарлик қилади) ҳокимликларнинг бир қатор давлат харидларида янги автомобиллар харидорлари сифатида кўрсатилган.

Масалан, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг “Меҳр дафтари” жамғармаси номидан тўртта “гибрид” BYD Song Plus сотиб олиш бўйича 1 миллиард 780 миллион сўмлик келишувлар амалга оширилмоқда (123