Ўзбекистон | 11:22 / 26.04.2024
1265
1 дақиқада ўқилади

Мактаб битирувчилари ўрганган ҳунари бўйича имтиҳон топширади ва уларга электрон сертификат берилади

Мактаб битирувчилари ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳон топширади ва уларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади.

Муҳокамалар порталига «Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш ва давлат намунасидаги электрон сертификат бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди

Лойиҳага кўра, касб-ҳунар эгаллаган ва ва амалий имтиҳондан ўтган битирувчиларга 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказлари томонидан имзоланадиган, уларга ишлаш ҳуқуқини берувчи электрон шаклда сертификат берилади.

Ҳар бир битирувчининг бандлик ҳолатини онлайн мониторинг қилиб бориш мақсадида kasb.maktab.uz платформаси «бандлик хизмати» (abkm.mehnat.uz) ахборот тизими ва бошқа ахборот тизимларига интеграция қилинади.

Мазкур сертификат Ўзбекистон миллий малакалар рамкасининг 2-даражасига тенглаштирилади.

Мавзуга оид