Россияда электрон чақирув тизими 1 ноябрдан иш бошлайди
Россия Федерациясида кузги ҳарбий чақирувда электрон ҳарбий рўйхатга олиш тизими ишга туширилади, у электрон чақирув қоғозларини тарқатиш ва ҳарбий комиссарликка келмаслик учун автоматик равишда тақиқлар жорий этишни ўз ичига олади.

Фото: Sergei Malgavko/Tass/IMAGO
Россияда электрон ҳарбий рўйхатга олиш тизими 2024 йил 1 ноябрдан, яъни кузги чақирув даврида иш бошлайди, бу ҳукуматнинг 27 апрел куни эълон қилинган «Ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона реестри» тўғрисидаги қарорида айтилган.
Хизмат бошқа давлат маълумотлар базаларидан, шу жумладан Давлат хизматлари сервиси, «ФСБ», Ички ишлар вазирлиги, Солиқ хизмати, миграция ва рўйхатга олиш базаларидан шахс ҳақидаги маълумотларни тўплайди. Ҳарбийлар ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган шахснинг жиноий ва маъмурий ишлари, унинг кўчмас мулки ва бошқа мол-мулки тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базаси ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахс тўғрисидаги ёзув, шунингдек, яшаш жойи тўғрисидаги маълумот, шу жумладан рўйхатга олиш жойида бўлмаган ахборотларни ўз ичига олади.
Электрон ҳарбий ҳисобга олиш ёзувларини ишлаб чиқиш 31 октябргача якунланиши керак. 1 ноябрдан Мудофаа вазирлиги реестрдан фойдаланишни бошлайди, дейилади қарорда. Ягона ҳарбий рўйхатга олиш реестрини яратишни назарда тутувчи қонун президент Владимир Путин томонидан ўтган йилнинг апрел ойида имзоланган эди. Унинг ишлаб чиқилиши Россияда Украинадаги уруш учун эълон қилинган сафарбарлик фонида бошланди. Қонун чиқарувчиларнинг таъкидлашича, электрон чақирув қоғозлари бу йилги баҳорги чақирув пайтида ҳам юборилган.
1 ноябрдан электрон чақирув тизими ишга тушади
Ҳарбий хизматга мажбурларни реестрдаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишнинг асосий тизими «Давлат хизматлари» бўлади, дейилади қарорда. Портал орқали олинган чақирув топширилган ҳисобланади, агар у эътиборга олинмаса, чекловлар қўлланади.
Агар шахс рўйхатга олинганидан кейин 7 кун ичида электрон чақирув бўйича ҳарбий комиссарликка келмаса, у автоматик равишда Россиядан чиқиб кетиш, чет эл паспортини олиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар, транспорт воситаларини бошқариш ва уларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек кредитлар олиш ҳуқуқини йўқотади.
«Ҳозирга қадар ҳарбий хизматга чақирилувчилар қонунчиликда тақиқланганига қарамай, мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиши мумкин эди. Бу ҳарбий комиссарлик ва чегара хизмати ўртасида ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳақида маълумот алмашиш канали йўқлиги туфайли мумкин бўлган. Реестр ишга туширилиши билан чақирув қоғози жўнатилган чақирилувчилар ҳарбий комиссарликка келгунига қадар мамлакатни тарк этиш имкониятидан автоматик равишда маҳрум бўлади», — дейилади «Военные адвокаты» лойиҳасида.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
-
12 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:46 / 13.05.2025
-
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади
Ўзбекистон | 22:38 / 13.05.2025
Мавзуга оид

20:55 / 13.05.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

20:52 / 13.05.2025
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган

16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади

13:15 / 13.05.2025