Ўзбекистон | 08:11 / 02.05.2024
3234
1 дақиқада ўқилади

Янгиҳаёт тумани судяси пора билан қўлга тушгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани судьяси пора олаётганда қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Судялар олий кенгаши матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: iStock

Қайд этилишича, ушбу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.  

1 май куни фуқаро У.Р. (вақтинча ҳеч қаерда ишламайди) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг иш юритувида бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар бўйича жарималарни шу судда ишлайдиган танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 1000 доллар олаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Айни пайтда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид