Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин
Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилиши кутилмоқда.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтяпти. Мажлисда «Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда. Яъни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги моддалар сонини 12 тадан 15 тагача кўпайтириш орқали ярашув тўғрисидаги институтни қўллаш доирасини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Бу қариндошлар, яқинлар ва танишлар ўртасида келиштирадиган тартибнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни декриминализация қилиб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш, шунингдек ушбу ҳуқуқий нормани янги квалификация белгилари билан тўлдиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Мавзуга оид
07:50 / 09.10.2024
Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди
07:40 / 14.11.2023
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турлари декриминализация қилинади
09:03 / 25.01.2021
Электр, иссиқлик энергияси, газ ва сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан бири декриминализация қилинади
19:56 / 11.02.2020