Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КОICA Ўзбекистонга "Электрон парламент" тизимини жорий этишда кўмак беради
Ўзбекистон ва Жанубий Корея парламентлари ҳамкорликда янги лойиҳаларни йўлга қўяди.
Сенати раиси Танзила Норбоева Корея Республикаси Миллий ассамблеяси делегациясини қабул қилди.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар икки давлат парламентларининг алоқалари ҳозирда янги босқичга кўтарилганини, яқин дўстлик ришталарига, халқларимизнинг менталитети, анъана ва қадриятлари ўхшашлигига асосланган алоқалар стратегик шериклик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганини қайд этди.
Корея тажрибаси асосида КОICA халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмаги билан Ўзбекистонда "Электрон парламент" тизимини жорий қилиш грант лойиҳасининг амалга оширилиши муҳокама қилинди.
Яқинда сайланган Корея Республикаси Миллий ассамблеяси қўмиталари билан Олий Мажлис Сенати қўмиталари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни кучайтириш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилди.
Жанубий Кореянинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда аёллар бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, уларни тадбиркорликка жалб этиш, бизнесни бошқариш салоҳиятини ошириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишни рағбатлантириш лозимлиги таъкидланди.
Парламент даражасида Кореядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун қулай шароитлар яратиш масаласида ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш, коррупцияга қарши курашиш соҳаларида биргаликда янги лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026