Украинада урушнинг 809-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгородда ўн қаватли уй подъезди қулади. 13 май тонгида берилган маълумотларга кўра, харобалар остидан 15 киши жасади чиқариб олинган.
- РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, Белгороддаги ўн қаватли уйга украинларнинг уриб туширилган «Точка-У» ракетаси қолдиқлари тушган. Губернатор эса уй «снаряд тўғридан тўғри келиб урилиши» оқибатида вайрон бўлганини айтганди.
- РФ мудофаа вазирлиги Харкив областида яна тўртта қишлоқ эгаллангани ҳақида хабар берди. Бир кун олдин вазирлик бешта қишлоқ «озод этилгани»ни хабар қилганди.
- Украина Вовчанск учун жангларда Россия тактик муваффақиятга эришганини маълум қилди.
- Волгоградда нефтни қайта ишлаш заводида дронлар ҳужумидан кейин ёнғин чиққан.
Белгородда турар жой подъезди қулаши
Белгородда 12 май куни Шчорса кўчасидаги ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири тўлиқ қулади. Россия мудофаа вазирлиги турар жой биноси украинларнинг шаҳар узра уриб туширилган «Точка-У» ракетаси парчалари тушиши оқибатида шикастланганини маълум қилган.

Павел Колядин / Спутник / Profimedia

Спутник / Profimedia






























