"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туризм, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш ҳамда мамлакатга саудиялик сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Абдулазиз Сулаймон икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини юқори баҳолади. "Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, туризм йўналишида ҳаётга татбиқ этилаётган янги дастурлар бизга катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу сабабли биз ўзбекистонлик шериклар билан сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдормиз", деди у.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш мақсадида Саудия Арабистони сайёҳлик компаниялари вакиллари билан алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.