Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил давлат ОТМларига қабул эртароқ бошланади
Давлат ОТМларига қабул 5 июндан 25 июнгача бўлиши белгилаб қўйилди.
"Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди.
Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Фармонда белгиланишича, ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади.
Иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.
Маълумот учун: амалдаги тартибга кўра, ОТМларнинг бакалавриатига қабул 20 июндан 20 июлгача амалга ошириларди.
Мавзуга оид
10:17 / 10.07.2026
Иккинчи олий таълим учун онлайн қабул бошланди
09:27 / 06.07.2026
Техникум битирувчилари учун 2-курсдан ўқишга қабул бошланди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
08:53 / 08.06.2026