2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан гуманитар ёрдам юклари келди
2023 йилда Ўзбекистонга умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди. У асосан беш давлатдан юборилган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонга 2023 йил январ-декабр ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботига кўра, гуманитар ёрдамнинг асосий улуши қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келади:
- Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки ёрдамнинг 36 фоизи);
- Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);
- АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);
- Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);
- Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).
Кириб келган гуманитар ёрдам соҳалар кесимида:
- соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);
- ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);
- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);
- таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.
Ёрдамлар гуманитар ёрдам олувчи ташкилотлар бўйича:
- ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 58,2 фоиз;
- «Таъминот ва логистика хизмати» унитар корхонасига 17,2 фоиз;
- Гематология илмий тадқиқот институтига 10,5 фоиз;
- «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондига 11,2 фоиз улуш тўғри келади.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц Трамп билан Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришни муҳокама қилди
Жаҳон | 10:20
-
Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди
Жамият | 10:11
-
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади
Ўзбекистон | 10:10
-
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:40
Мавзуга оид

13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади

10:31 / 30.04.2025
Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди

22:00 / 25.03.2025
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион долларлик хорижий ёрдамни тўхтатди

13:44 / 18.02.2025