Жамият | 18:06 / 31.05.2024
2494
1 дақиқада ўқилади

Болалар куни муносабати билан донорлик акцияси ўтказиляпти

1 июн болалар куни олдидан Адолат социал-демократик партияси донорлик акциясини ташкил қилди. Акцияси 31 май 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қуйиш марказида ва унинг барча ҳудудий бўлимларида ўтказилган.

Фото: Getty Images

Адолат социал-демократик партияси 1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида донорлик акциясига кўнгиллиларни таклиф этяпти. Акция 31 май куни соат 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қуйиш марказида ҳамда унинг барча ҳудудий бўлимларида ўтказилади.

Донорликка қон топширувчилар учун талаблар:

– 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом одамлар;

– оғирлиги 50 кгдан ошиқ бўлганлар.

– камида охирги 6 ой давомида жиддий касаллик ва жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирмаганлар.

Акция олдидан етарлича сув ичиш, енгил овқатланиш ва яхши дам олиш тавсия этилади.

Маълумот учун, 7 йилдан бери партия ташаббуси билан акцияда 24 753 нафар фуқаро иштирок этган. Улардан 8 663 литр қон тўпланиб, 42 612 нафар боланинг саломатлигини тиклаш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилган.

Мавзуга оид