КХДР Сеулга чиқинди шарларини учиришни тўхтатди
Пхенян сигарета қолдиқлари, маиший чиқиндилар ва пластик солинган қоплар осиб қўйилган юзлаб шарларни ҳавога кўтаргач, жанубий қўшнисига «самимий совғалар» юборишда танаффус қилмоқда.
Шимолий Корея ҳукумати 2 июн, якшанба куни Жанубий Кореяга чегара орқали чиқинди шарларини юборишни вақтинча тўхтатди. «Биз қоғоз чиқиндисини чет элда тарқатиш фаолиятини тўхтатамиз», дейилади Корея марказий ахборот агентлиги (КМАА) расмий баёнотида.
Пхенян сўнгги кунларда «самимий совғалар» деб атаган юзлаб сигарет қолдиқлари, маиший чиқиндилар ва пластик солинган қоплар билан Сеул томон учирган шарларини «тўлиқ қарши чора» деб атади. Бироқ, агар Жанубий Корея Пхенянга «Шимолий Кореяга қарши варақалар» юборса, Шимолий Корея бу ҳаракатни қайтадан бошлайди, дейилади ҳисоботда.
Сеул бунга жавобан «чидаб бўлмас» чоралар кўришга ваъда берди
Аввалроқ Жанубий Корея Шимолий Кореяга чегарадан чиқинди шарларини жўнатгани учун «чидаб бўлмас» чоралар кўришини маълум қилди, деб хабар берди Reuters. Сеул бунга қандай муносабат билдирмоқчи эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
31 майдан 1 июнгача бўлган кун давомида Жанубий Корея ҳарбийлари ўз ҳудуди устида чиқинди солинган 700 дан ортиқ ҳаво шарлари топилгани ҳақида хабар берди. Бу бир ҳафта ичида иккинчи шундай «учириш»дир – 28 ва 29 май кунлари КХДР жанубий чегара орқали худди шундай мазмундаги 260 га яқин ҳаво шарларини учирди. Жанубий Корея ҳарбийлари «юк»да ҳеч қандай зарарли моддалар топилмаганини таъкидлади.
Бунга жавобан Сеул чегара яқинида ўрнатилган овоз кучайтиргичлардан ташвиқот хабарлари қайта берила бошланишини истисно қилмади, у 2018 йилда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан камдан-кам музокаралардан бирида тўхтатилган эди, дея хабар берди Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл девонининг юқори мартабали мулозими журналистларга.
Яриморолдаги қўшнилар ўртасида ҳаво хабарларини алмашиш
Шимолий Корея расмийлари аввалроқ уларнинг жанубий қўшнисига «самимий совға»лари «чегара ҳудудига ташвиқот материаллари ва чиқиндиларнинг тез-тез сочиб юборилишига жавоб» эканини таъкидлаган эди. Шу тариқа Шимолий Корея жанубий кореялик фаолларнинг Шимолий Корея раҳбариятини танқид қилувчи варақалар, яриморол жанубидаги демократик жамият ҳақида маълумот берувчи ва шимолда тақиқланган Жанубий Корея поп-гуруҳларининг мусиқий видеолари бўлган USB’лар бўлган шарларни учираётганига жавоб қайтарди.
Жанубий Кореянинг аввалги ҳукуматлари фаолларнинг бундай кампанияларни ўтказишини тўхтатишга уриниб, улар тинчликни тарғиб қилмаслигини ва чегара яқинидаги аҳоли хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтишган. 2021 йилда ҳаво шарларини учириш бўйича тақиқ кейинчалик Олий суд томонидан конституцияга зид деб топилган, чунки бу сўз эркинлигини бузган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
15:20 / 18.01.2025
ISW: Украина тез орада Курск областида КХДР ҳарбийларини йўқ қилиб ташлайди
18:45 / 16.01.2025
Япон журналистлари Москвадаги Ғалаба парадида КХДР ҳарбийлари ҳам иштирок этишини маълум қилди
17:37 / 16.01.2025
КХДР чет эллик туристлар учун ўз чегараларини очди
16:53 / 15.01.2025