Ўзбекистонда илк бор жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчилари ўртасида ўтказилаётган халқаро шахмат мусобақаси бошланди
Мусобақанинг мақсади мамлакатда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш.
Ўзбекистонда илк бор жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчилари ўртасида ўтказилаётган, «UzChess Cup»—халқаро шахмат мусобақасининг очилиш маросими Ёшлар ишлари агентлиги, Shakespear мажмуасида бўлиб ўтди.
Мусобақа Президентнинг 2023 йил 8 майдаги «2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилади. АлоқаБанк ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган турнир ҳар томонлама қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Маълумот учун, АлоқаБанк расмий амбассадори — Нодирбек Абдусатторов ҳисобланади.
«UzChess Cup» — халқаро шахмат мусобақаси умумий мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ доллар. Мусобақанинг мақсади мамлакатда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўзбекистонлик шахматчиларнинг билим ва тажрибаларини янада ривожлантириш, уларни муносиб рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳаваскорлар ва ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш.
Турнир учта гуруҳда:
«Masters» гуруҳи FIDE рейтинги 2700 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
«Challengers» гуруҳи FIDE рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
«Futures» гуруҳи FIDE рейтинги 2500 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилади.
«Masters» гуруҳида ғолиб ва совриндорлар қаторига кира олмаган шахматчилар 5 000 доллар миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. «Challengers» гуруҳида ғолиб ва совриндорлар қаторига кира олмаган шахматчилар 2 000 доллар миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Турнир ташкилотчилари: Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёшлар ишлари агентлигининг «Uzchess» лойиҳаси
Турнир бош ҳомийлари: АлоқаБанк, Uzbekistan Airways
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
Мавзуга оид
16:48 / 29.12.2024
Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади
20:58 / 28.12.2024
Магнус Карлсен жинси кийгани сабаб рапид бўйича жаҳон чемпионатидан четлатилди
23:07 / 05.12.2024
Доғистонда рақибини симоб билан заҳарлашга уринган шахматчига жиноий иш очилмайдиган бўлди
17:51 / 05.11.2024