Июн ойининг дастлабки ҳафтасида бир қатор муҳим макроиқтисодий маълумотлар эълон қилинди. Юқори фоиз ставкалари АҚШнинг иқтисодий фаоллигига ўз таъсирини ўтказаётгани ва у эндиликда салбий ўзгаришларни келтириб чиқараётгани аломатлари кўрина бошлади. Душанба куни эълон қилинган ишлаб чиқарувчилар индекси (Manufacturing PMI) май ойида сезиларли даражада, прогноздан 1,1 пунктга пастроқ чиқиб, 48,7’ни ташкил этган. Бундан ташқари, АҚШ меҳнат бозорида аҳвол ёмонлашмоқда. АҚШ Меҳнат статистикасига кўра, янги иш ўринлари очилиши кескин пасайган ва кутилган 8,370М иш ўринларига нисбатан аслида 8,059М иш ўринлари пайдо бўлган. Бу ишсизлик даражасида ҳам акс этган ва май ойида бу кўрсаткич 4 фоизгача кўтарилган.

Jahon Insights канали экспертлари 3 июндан 7 июнгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.      

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5346 (ҳафта бошидан +1,32 фоиз, йил бошидан +12,10 фоиз);
  • NASDAQ – 19000 (ҳафта бошидан +2,50 фоиз, йил бошидан +12,93 фоиз);
  • DJI – 38799 (ҳафта бошидан +0,29 фоиз, йил бошидан +2,94

фоиз).

Ҳисобот ҳафтасида Dow Jones индекси 113 пунктга, NASDAQ 464 пунктга ва S&P500 70 пунктга ошди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2293 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -1,43 фоиз, йил бошидан +11,19 фоиз;
  • Кумуш – 29,1 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -4,04 фоиз, йил бошидан +22,66 фоиз;
  • Алюминий – 2567 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -3,06 фоиз, йил бошидан +7,81 фоиз:
  • Мис – 4,4 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -3,95 фоиз, йил бошидан +14,16 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам тебранувчан ва коррекция ҳафтасини бошдан кечирди. Олтин ва мис мос равишда 33 доллар ва 0,18 долларга, алюминий ва кумуш 81 доллар ва 1,23 долларга арзонлашди.

Нефт

  • WTI – 75,35 доллар (ҳафта бошидан -2,29 фоиз, йил бошидан +5,69 фоиз);
  • BRENT – 79,47 доллар (ҳафта бошидан -2,23 фоиз, йил бошидан +3,15 фоиз).

Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 1,77 долларга, BRENT эса 1,81 долларга арзонлади.