«Навоийазот» нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган
2021-2023 йилларда «Навоийазот» АЖ минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотларини тегишли жадвал бўйича биржага чиқармаган. Таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши ортидан нархлар 10 фоиздан 50 фоизгача қимматлашган. Бунинг оқибатида жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга бўлган «Навоийазот» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотишда нарх манипуляцияси аниқланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Жумладан, 2021-2023 йилларда минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотлари тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўйилмаган. Бунинг оқибатида таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши ортидан нархлар ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошиб кетган. Мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.
«Навоийазот» АЖга нисбатан иш қўзғатилиб рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграцияси ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:30
-
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
Ўзбекистон | 10:01
-
Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Жамият | 09:59
-
Тошкентда иситиш мавсумини якунлаш ҳақидаги қарор «тез орада» қабул қилинади
Ўзбекистон | 09:57
Мавзуга оид

16:13 / 11.03.2025
«Навоийазот»даги портлашда бир киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланди

15:46 / 11.03.2025
«Навоийазот»да портлаш рўй берди

14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади

17:32 / 04.03.2025