Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 1,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли турар жой мажмуасини электр энергияси билан таъминловчи МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли турар жой мажмуасини электр энергияси билан таъминловчи «А.Б.» МЧЖ электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Хусусан, ушбу МЧЖ тасарруфидаги электр қурилмаларни электр ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри тармоққа улангани маълум бўлди. Шунингдек, мажмуа ҳудудидаги автотураргоҳда ҳужжатларсиз электромобилларни зарядлаш қурилмаси ўрнатиш ҳолати ҳам аниқланди.


Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари бўйича далолатнома расмийлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 1 млрд 352 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
08:53 / 22.04.2026