Шавкат Мирзиёев фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида алоҳида ютуққа эришган иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади.
Ўз билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган қуйидагилар мукофотланди:
- Аймуратов Муса Татлимурат ули — Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси);
- Йўлдошев Аббос Баҳром ўғли — Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали 3-босқич талабаси (Қорақалпоғистон Республикаси);
- Қобулов Бахтиёржон Ортиқбой ўғли — Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти 4-босқич курсанти (Андижон вилояти);
- Самандаров Нуриддин Махамматжон ўғли — Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти);
- Отамуродов Нурмуҳаммад Шухрат ўғли — Олот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти);
- Қосимов Жасур Тохирович — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, кандакор уста (Бухоро вилояти);
- Мўминов Шаҳбоз Ахмадқул ўғли — Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Жиззах вилояти);
- Рўзиқулов Дилшод Шуҳрат ўғли — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси доценти (Жиззах вилояти);
- Жураев Сухробжон Салохиддин ўғли — Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси (Қашқадарё вилояти);
- Нурматов Мироншох Нуриддин ўғли — Косон туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси (Қашқадарё вилояти);
- Суюнов Шоҳруҳ Лазизжон ўғли — Тошкент шаҳридаги «Suyunov Art Studio» ўқув маркази раҳбари (Навоий вилояти);
- Ўктамов Шоҳруҳ Рустам ўғли — Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими (Навоий вилояти);
- Юсупов Жасурбек Муратбекович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми учувчи-штурмани (Наманган вилояти);
- Урунов Асадбек Давлатали ўғли — Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);
- Элмуротов Шаҳзод Ҳамза ўғли — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисми гуруҳ командири (Самарқанд вилояти);















