Тошкентда маҳалла биноси ёниб кетди
Маҳалла биноси аввалроқ тадбиркорлар ҳомийлигида таъмирлангани айтилмоқда.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида маҳалла биноси ёниб кетган. Журналист Азиза Қурбонованинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 14 июл куни содир бўлган.
Учтепа туманида жойлашган Абдулла Қодирий маҳалласи биноси ёниб кетган. Ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
“Ёнғин сабаблари номаълум, маҳалладагиларнинг айтишича, аввал ҳам 3-4 ой олдин қисқа туташув бўлган”, деб ёзган Азиза Қурбонова ўз постида.
Маълум қилинишича, маҳалла биноси тадбиркорлар томонидан таъмирланиб обод қилинган.
Журналистнинг постига илова қилинган видеода маҳалла биносининг деразаларидан олов чиқаётгани, иккинчи видеода том ва шифт қисми бутунлай ёниб кетганини кўриш мумкин.
“Пойтахтнинг жуда файзли, чиройли маҳалласи эди. Жоним ачиди. Ҳозирда ёнғин тўлиқ бартараф этилган”, деб ёзади журналист.
Ҳодиса ҳақида расмий хабар берилмади.
Мавзуга оид
13:07 / 05.09.2024
Бўстонлиқда очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди
15:01 / 02.09.2024
“Ҳеч қандай ёнғин ҳолати содир бўлмаган” – Янгийўлдаги чиқиндихона бўйича расмий маълумот берилди
10:30 / 29.08.2024
Бўстонлиқда ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда ёнғин содир бўлди
21:43 / 27.08.2024