“Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан:
- ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
- ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пулмонология, педиатрия) ТИЭКнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКга ўтказган ҳолда тугатилади;
- жойлардаги ТИЭКга педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.
2025 йил 1 апрелгача қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади:
➖Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги – тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
➖Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
➖Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – бандликни таъминлаш бўйича;
➖Спорт вазирлиги, Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.














