Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 16 июл куни соат 01:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи (вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган), 2007 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги JAC русумли автомашина, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Б.Й. бошқарувидаги Tracker русумли автомашина, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган О.Н. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026