Ўзбекистон | 14:25 / 18.07.2024
6502
1 дақиқада ўқилади

Электросамокатчиларга соатига 10 километрдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланди

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 километрдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиши керак бўлади.

Фото: YOTO

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, тез тиббий ёрдам машиналари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилмоқда.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларида (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқалар) 14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиш, одам ташиш, телефондан фойдаланиш ва бошқалар каби бир қатор тақиқловчи чоралар жорий этилмоқда.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахслар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши, тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларида соатига 10 кмдан ошмайдиган тезликда, улар бўлмаганда эса йўл четида соатига 20 км тезликдан юқори бўлмаган тезликда ҳаракатланиши керак бўлади.

Скутерлар ва мопедларнинг ҳаракатланишини (3.5.1), шунингдек, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқаришни (3.34) тақиқловчи янги йўл белгилари жорий этилмоқда.

Мавзуга оид