Ўзбекистон | 13:07 / 18.07.2024
3772
1 дақиқада ўқилади

Масқатдан Ўзбекистонга тўғридан тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Уммоннинг Salam Air авиакомпанияси ижрочи директори Адриан Хамилтон-Маанс билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Уммон ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Адриан Хамилтон-Маанс мамлакатлар ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларнинг йўлга қўйилиши икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва сайёҳлар алмашинувининг кескин ошишига хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув якунида Масқатдан Ўзбекистон шаҳарларининг бирига ҳаво қатновларини амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид