Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садир Жапаров Ўзбекистонга келди
18 июл куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатга келди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни давлат раҳбари ва рафиқаси кутиб олди.


Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Мавзуга оид
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026