Ўзбекистон | 13:59 / 19.07.2024
2415
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳамширалар Германияда иш билан таъминланиши мумкин

Наманган вилояти ҳокимлигида Швейцариянинг Globogate Concept AG ташкилоти раҳбари Жоҳаннес Мейер билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Наманган вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, учрашувда ҳамкорлик доирасида наманганлик ўрта бўғин тиббиёт ходимларини немис тилига ўқитиш ва дастурни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларни Германия шифохоналарида иш билан таъминлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ҳар икки томон лойиҳа бўйича амалга оширилиши лозим бўлган келгусидаги ҳамкорлик юзасидан келишиб олдилар.

Мулоқот якунида Наманган вилояти ҳокимлиги ва Швейцариянинг Globogate Concept AG ташкилоти раҳбарияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид