Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:40 / 20.07.2024
2253
1 дақиқада ўқилади
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- турар жойларни ижарага бериш ва уларни сертификатлаш Ягона электрон реестрининг юритилиши бекор қилинди;
- туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди;
- марказ ("Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК) ариза берувчининг кўчмас мулкка доир ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар ёки бундай мулкнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ижара шартномасини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади;
- ваколатли давлат органи ариза берувчининг аризасига мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчирма ёки шу турдаги мулкнинг ижара шартномасини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026