Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилади. Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганлигини инобатга олиб қабул қилинган.
Марказий банк бошқаруви 2024 йил 25 июлдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Базавий инфляциянинг пасаювчи динамикаси давом этиб, июнда 5,9 фоизга тенг бўлган ва йил бошидан 2,6 фоиз бандга пасайган. Бу энергия тарифлари ўзгаришининг иккиламчи таъсири кутилганидан паст бўлгани билан изоҳланиб, инфляциянинг келгусида ҳам пасаювчи трендининг давом этишига ишора беради.
Жорий йилнинг II чорагида иқтисодиётга турли каналлар орқали валюта оқимининг сезиларли ошиши кузатилиб, сўм алмашув курсининг барқарорлашишига ижобий таъсир кўрсатган.
Тадбиркорларнинг иқтисодий фаоллиги ва ишбилармонлик кайфияти бўйича индексларда сўнгги икки ойда нисбатан пасайиш кузатилган бўлса-да, ижобий натижалар сақланиб қолмоқда.
Жорий йилдаги базавий инфляция тенденцияси ва инфляцион омиллар таъсирининг кутилганидан пастроқ бўлиши ҳисобига инфляция прогнози пасайиш томонга қайта кўриб чиқилди. Йил якунида умумий инфляциянинг 9 фоиз атрофида шаклланиши (апрелдаги прогноз 9-11 фоиз эди) ва 2025 йил охирида 5 фоизлик таргет даражасига яқинлашиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026