Қорақалпоғистонда содир бўлган ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди
Қўнғирот туманида Lacetti йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Cobalt билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатда 2 ҳайдовчи ва 1 йўловчи воқеа жойида, 5 киши шифохонада вафот этган.

Фото: Видеодан кадр
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 22 июл куни соат 19:05лар атрофида Қўнғирот тумани ҳудудида содир бўлган. 30 ёшли ҳайдовчи М.Н. Lacetti машинасини туман марказидан «Қорақалпоғистон» ППЖ томонга бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида Lacetti йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, 23 ёшли У.Д. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг Cobalt машинасида ёнғин ҳам келиб чиққан.
ЙТҲ Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва унинг 38 ёшли йўловчиси А.Б. ҳамда Cobalt ҳайдовчиси У.Д. ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Lacetti машинасида йўловчи сифатида кетаётган 49 ёшли Б.Т. ҳамда Cobalt йўловчилари — 31 ёшли Т. А., 27 ёшли К.Т., 53 ёшли К.К., 30 ёшли С.Р. олган тан жароҳатлари оқибатида Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

22:01 / 25.01.2025
Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

17:49 / 09.01.2025