Фан-техника | 17:00 / 29.07.2024
17675
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Infinix Note 40s'ни танлаш учун 7 сабаб

Фото: Infinix

Ҳамёнбоп нархда ўйинбоп телефон? Яқин вақтгача бу орзу бўлган бўлса, ҳозирда Infinix халқаро технологик компанияси туфайли ҳар бир ўзбекистонлик учун реалликка айланди. Компания баҳорда Note 40 сериясининг биринчи смартфонларини тақдим этди ва ҳозирда ушбу сериянинг асосий телефонларидан бири - Infinix Note 40sʼни сотишни бошлади. Демак, ўйин, дам олиш ва ишда ҳамроҳ сифатида Infinix Note 40sʼни танлашнинг 7 сабаби.

1. Ҳар доим ва ҳар ерда тез зарядлаш

Note 40 сериясининг барча моделлари каби Infinix Note 40s ҳам шунчаки кучли тез зарядлаш технологиясига эмас, балки иккинчи авлоднинг янгиланган технологияси – Fast Charge 2.0ʼга эга. Бу смартфон қувватлагичи 33 Ватт бўлиб, 26 дақиқада 1 % дан 50 % гача қувватланса-да, смартфоннинг қизиб кетмаслигини аъло даражада таъминлайди.  Бундан ташқари, зарядлаш тезлигини гипер, интеллектуал ва паст ҳароратли режимлар (10 даражагача) ўртасида мустақил равишда танлаш мумкин ва энергия олиш жараёни сунъий интеллект ёрдамида ҳимояланган.

Бундан ташқари, ByPass Charging 2.0 тизими туфайли телефонни заряддан узмасдан фойдаланишда батарея исиши 4,5 даражага камайган ва 5000 mA/соат батарея қизиб кетмайди.

Шунингдек, смартфон бошқа қурилмалар учун пoвербанк сифатида ҳам ишлатилиши ёки улардан заряд олиши мумкин, чунки у тескари зарядлаш функциясига эга.

2. Кучли

Infinix Note 40s 6 nm процессори MediaTek Helio G99 ва Cheetah X1 чипсети билан жиҳозланган бўлиб, бунинг натижасида самарадорлик 204% га оширилган. У айнан тез ва турли хил зарядлаш турларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қурилманинг бошқа функционалларини таъминлайди.

Бундан ташқари, смартфон 16GBʼгача кенгайтирилиши мумкин бўлган оператив хотира ва 256GB катта асосий хотирага эга.

3. Ажойиб, мустаҳкам ва ўз услубига эга

Бу модель 6.78 дюймли диагоналга эга AMOLED экранга эга бўлиб, у 3D 55 даража эгилиш технологияси бўйича яратилган ва унинг янгиланиш тезлиги 120 Гц ни ташкил қилади.

Шунингдек, у Corning Gorilla Glass технологияси билан ҳимояланган, яъни уни тушириб юборсангиз ҳам хавотирга тушишингизга ҳожат йўқ. Бу халқаро технология экранни тирналишлардан ҳимоя қилади, уни ташқи шикастланишларга чидамлироқ қилади.

Бундан ташқари, телефон IP 54 SplashProof тизими туфайли сув тегишидан ҳам ҳимояланган.

4. Инновация

Infinix Note 40s билан сизга ҳамён керак бўлмайди. NFC модули туфайли ҳар қандай харидни тўлаш учун электрон ҳамён иловасига картангизни бир марта боғлаш етарли бўлади ва магазинлар, кафелар, кинотеатрлар ва бошқа жойларда кассаларда осонлик билан тўлов қиласиз. Қўшимча ҳимоя учун экранга ўрнатилган бармоқ изи сканерини ишлатишингиз мумкин, бу эса телефондан фақатгина сиз фойдаланишингизни таъминлайди.

5. Мусиқий

Ишлаб чиқарувчиларининг ҳаммаси ҳам смартфоннинг овоз сифатига қаттиқ эътибор қаратмайди. Ўрта нарх диапазонидаги смартфондан юқори сифатли овоз олиш фантастикадек туюлади. Аммо Infinix ўз харидорларига ғамхўрлик қилади, шунинг учун эндиликда Infinix Note 40s’да видеолар, филмлар, турли кўрсатувлар ва спорт дастурларини томоша қилганда ёки ўйин ўйнаганда сиз икки акустик динамикнинг овозидан баҳраманд бўласиз, овоз сифати халқаро саунд-гигант ва Infinix’нинг расмий ҳамкори - JBL компанияси томонидан кафолатланади. 

6. Креатив

Infinix Note 40s сизга ҳар қандай ишда ёрдам беради, ҳатто мобил фотограф бўлишни истасангиз ҳам. Чунки 108 мегапикселли камера сифати йўқотилмасдан 300% катталаштириш имконини беради. 32 мегапикселли селфи камераси эса ажойиб портрет суратларини олишингизга ёрдам беради.

7. Совғалар

Infinix Note 40s соҳиби бўлган ҳар бир харидорга Infinix MagKit – турли зарядлаш усуллари учун мўлжалланган тўплам совға қилинади. Тўплам 20 ватт қувватли симсиз зарядлаш учун магнит ҳалқали қопқоқ ва симсиз зарядлаш қурилмасини ўз ичига олади. Infinix Note 40 серияси бу имкониятларга эга бўлган биринчи Infinix смартфонларидир. Ўзбекистонда смартфон қора обсидиан ва яшил винтаж рангларда таклиф этилади.

Қўшимча маълумотлар учун: 👉 INSTAGRAM

 

Мавзуга оид