Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва илмий-техник фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида “Мирзо Улуғбек ворислари” танлови ўтказиб келинади.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган танлов низомига кўра, жараён 3 босқич: туман/шаҳар, вилоятлар ва республика миқёсида ўтади. Иштирокчилар дастлаб танлов учун рўйхатдан ўтиши, кейин IQ тестдан 110 баллдан паст бўлмаган кўрсаткични олиши ва аниқ бир ғоя ёки лойиҳаси билан тақдимот ўтказиши керак.
Шу талабларга жавоб берган, туман ва шаҳарлар кесимида ғолиб деб топилган 100 га яқин фарғоналик ёшлар Kun.uz'га мурожаат қилди. Унга кўра, туман ва вилоятларнинг танлови март-апрел ойларида якунланган. Ҳозир эса июл ойи тугаяпти, уларга ҳалигача сертификатдан бошқа ҳеч нарса берилмаган, танлов низомида кўрсатилган бир марталик мукофот пулидан дарак йўқ.
“Фарғонанинг Марғилон шаҳриданман. 14 март куни шаҳар танловида иштирок этиб, ғолиблик сертификатини олганман. 4 ойдан ошяпти, ҳали мукофот пулимизни олганимиз йўқ. Қанча кутиш керак яна? “Ҳокимлик пул ажртиши билан берамиз, пул йўқ”, дейишяпти.
Фарғонада ҳар чоршанба – вилоят ҳокимлиги қабул куни. 3 июл куни қабулга бордим, вазиятни айтдим. Хабар беришларини айтишди, ўшандан 1 ҳафта ўтдики, хабар қилишмади.
Наманган, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятлари мукофот пулларини олган холос. Қолган ҳамма жойда шу муаммо долзарблигича қоляпти”, – дейди Гулнозахон Қозихонова.
Вилоятнинг Тошлоқ туманидан бўлган Аслиддин Раҳматжоновнинг айтишича, ваъда қилинган пуллар фақат республика даражасида ўтган танлов ғолибларига қоплаб берилган, аввалги икки босқичда эса берилмаган.
“Туман, шаҳарлардаги ҳокимликларга бир неча бор Telegram'даги мурожаатлар учун очилган гуруҳларга ёзсак ҳам жавоб келмади, баъзи бир туман, шаҳар ҳокимларининг ўзига ҳам мурожаат қилинган, лекин натижа йўқ. Вилоят ҳокимлигини айтмаса ҳам бўлади, чунки уларга бу ҳақда оғзаки мурожаат қилганимизда бундай танловдан хабарлари йўқлигини, мурожаатни йиғилишда кўриб чиқиб, натижаси ҳақида бизга хабар беришларини айтишганди. Ўша-ўша натижа йўқ.
Бу танловда қатнашган ёшлар биргина Фарғона вилоятида 95 нафар. Уларга ваъда қилинган бир марталик пул мукофотини бермасдан, чўзиб юрган амалдорлар, илтимос, ёшларга ваъда қилинган пул маблағларини вақтида беришингизни сўрайман”, –












