29 июл куни Париж шаҳрида ёзги Олимпиадада учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди.
Дастлаб бокс бўйича -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Русланбек Абдуллаев нимчорак финал доирасида мексикалик Мартинес Рамиресга қарши рингга кўтарилди.

Тўлиқ давом этган баҳсда Ўзбекистон вакили барча ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди (5:0) ва чоракфиналга йўл олди. Энди у 1 август куни ярим финал йўлланмаси учун канадалик Вайтт Санфордга қарши рингга кўтарилади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам чоракфиналга чиқди. У ҳам саралашда норвегиялик Оман Шиҳа устидан ишончли ғалабани қўлга киритди (5:0). Энди 2 август куни яримфинал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Ўзбекистон делегацияси байроқдори, қиличбоз Зайнаб Дайибекова эса муваффақиятсиз иштирок этди.
Сабля дастурида қатнашган Дайибекова дастлабки босқичдаёқ жанубий кореялик Юн Жисуга 11:15 ҳисобида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларида Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Дзюдо бўйича аёллар жамоаси вакили, -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Шукуржон Аминова дастлабки босқичда Кот д’Ивуар вакили Зулайҳе Дабоннени мағлуб этди, аммо кейинги босқичда гуржистонлик Этери Липартелианига ютқазиб, Париж Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.

Дзюдо бўйича эркаклар жамоаси вакили, -73 кг вазн тоифасида қатнашган Муроджон Йўлдошев ҳам биринчи босқичда қозоғистонлик Данияр Шамшаевдан устун келди, аммо кейинги босқичда молдовалик Адил ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди.

Шунингдек, бугун академик эшкак эшувчи ўзбекистонлик спортчилар ўтиш босқичидаги иштирокларини ўтказди.
Енгил вазнли спортчилар иштирокида кечган баҳсда
















