Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари иши бўйича етказилган зарар 1,3 млрд рублни ташкил қилди
Генерал Дмитрий Булгаков аскарларни юқори нархларда ёмон озиқ-овқат билан таъминлаган озиқ-овқат комбинати манфаатлари йўлида лоббичилик қилганликда айбланмоқда.

Фото: Алексей Ерешко / ТАСС
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Дмитрий Булгаков ҳибсга олинган давлат маблағларини талон-торож қилиш бўйича жиноий ишда етказилган зарар бир миллиард рублдан ортиқни ташкил қилади. Бу ҳақда 29 июл, душанба куни Москва шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлиси якунлари бўйича маълум бўлди.
Тергов маълумотларига кўра, генерал Липецк вилоятидаги Грязинский озиқ-овқат комбинати раҳбарияти билан тил бириктирган. Унинг уч эгаси ҳам ҳибсга олинган ва худди шу иш бўйича айбланмоқда - Александр Михаленко, Валерий Ковалевич ва Элвира Смирнова. «Терговнинг фикрича, Михаленко Россия Қуролли кучларига 9 миллион дона овқат порциясини оширилган нархда етказиб берган», - деди судя.
Терговчиларнинг фикрига кўра, Булгаков даврида қўшинларни юқори нархларда паст сифатли овқат билан таъминлаш тизими яратилган. Мисол учун, мол гўшти товуқ гўшти билан алмаштирилган ва уларнинг калория миқдори камайган. Украинадаги фронтга сифатсиз маҳсулотлар ҳам етказиб берилган.
Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятига қарши жиноий ишлар
Дмитрий Булгаков 2008 йилдан 2022 йилгача Россия мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Вазирликда у логистика масалаларига масъул эди. 2022 йил сентябр ойида сафарбарлик эълон қилингандан сўнг, Булгаков ўз лавозимидан четлаштирилди ва унинг ўрнига генерал-полковник Михаил Мизинцев келди. Истеъфога чиққан пайтда Булгаков Анатолий Сердюков томонидан тайинланган мудофаа вазирининг сўнгги ўринбосари эди.
Аввалроқ мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Тимур Иванов, Украинада жанг қилган генерал-майор Иван Попов, Мудофаа вазирлиги кадрлар бошқармаси собиқ бошлиғи Юрий Кузнецов, Бош штаб бошлиғи ўринбосари Вадим Шамаринга нисбатан турли моддалар бўйича жиноий иш очилган эди.
Мавзуга оид

21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди

14:59 / 21.03.2025
Европа Иттифоқи мудофаа тайёргарлигини ошириш бўйича ишларни тезлаштиради

21:51 / 04.03.2025
Европани 800 миллиард евролик қайта қуроллантириш режаси таклиф этилди

23:25 / 02.03.2025