Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларни турар жой билан таъминлашда фаол қатнашган марказлар 30 миллион сўмгача мукофотланади
Барча олий таълим муассасаларида камида 4 тадан “Талабалар турар жойларига жойлаштириш учун ёрдам кўрсатиш марказлари” ташкил қилинади. Энг яхши хизмат кўрсатган марказлар 20-30 миллион сўм билан мукофотланиши режалаштирилган.
1 августдан 10 сентябр оралиғи талабаларни турар жой билан таъминлаш учун “долзарб қирқ кунлик” этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов иштирокида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Таъкидланишича, 2024/2025 ўқув йилида ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, барча олий таълим муассасаларининг асосий бинолари ва ТТЖларининг кириш қисмларида камида 4та “Талабалар турар жойларига жойлаштириш учун ёрдам кўрсатиш марказлари” (инфокиоск) ташкил этилади.
Инфокиоск фаолиятини йўлга қўйиб, унга тажрибали волонтёрларни бириктирган ва энг намунали фаолият юритган “Талабалар турар жойларига жойлаштириш учун ёрдам кўрсатиш марказлари”га 20-30 миллион сўм пул мукофоти берилади. Вазирликнинг Kun.uz’га маълум қилишича, бу маблағлар вазирлик томонидан ғолиб бўлган ОТМларига берилади.
Шунингдек, йиғилишда масъулларга ижара хонадонлари базасини шакллантириш, талабаларнинг гуруҳ тюторлари орқали ижара хонадонларига жойлашишига кўмаклашиш, ОТМ расмий веб-сайти орқали янги топилган ижара уйлари ва улар ҳақидаги маълумотлар (манзили, хонадон эгасининг исми шарифи, телефони, ижара уйининг нархи кўрсатилган ҳолда)ни эълон қилиш вазифаси юклатилди.
Бундан ташқари, ОТМ ректорларига ҳафтада камида 1 марта ётоқхона ва ижарада яшаётган талабалар ҳолидан шахсан хабар олиш топшириғи берилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 августдан талабалар турар жойлари учун онлайн ариза бериш бошлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
13:56 / 28.04.2026
Талабага мос ноутбукни қандай танлаш мумкин?
22:06 / 07.12.2025
Тошкентда наркокурйерлик билан шуғулланиб келган икки талаба озодликдан маҳрум этилди
16:39 / 08.08.2025
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
12:24 / 18.02.2025