Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Теренс зўр боксчи, аммо бугун мен ютгандим!» - Мадримов Кроуфордга қарши жангдан кейин реванш сўради
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Теренс Кроуфордга қарши жангдан кейин мағлубиятни тан олмади ва реванш сўради.
«Теренс бунгача деярли барча жангларини нокаут билан ютганди. Бугун эса мен охиригача муносиб курашдим ва жангда ғалаба қозондим, деб ўйлайман.
Бугунги жангдан кейин мен реванш сўрайман. Жаноб шайх ал Туркидан реванш жангини ташкил қилишни сўраб қоламан. Бугун жанг назоратим остида ўтганини барча кўрди. Кейинги жангларни ҳам шу даражада ўтказишга ҳаракат қиламан.
Ҳа, Теренс жаҳонда зўр боксчи, мен эса ҳали 10 та жанг ўтказган эдим. Шунга қарамай, Кроуфордга қарши муносиб жанг олиб бордим деб ўйлайман. Мени қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман. ИншаАллоҳ, ҳали қайтаман», - дейди Исроил Мадримов жангдан кейин.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов профессионал фаолиятидаги 11-жангида ҳакамлар қарори туфайли илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Теренс эса 41-жангида ҳам ғалаба қозонди ва WBA камарини қўлга киритиб, 4 та вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.
Мавзуга оид
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
18:37 / 19.09.2025
Дунёнинг янги энг яхши боксчиси номи маълум бўлди
11:02 / 14.09.2025
Кроуфорд Алваресни ҳам мағлуб этди ва яна бир вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди
01:04 / 23.02.2025