Апрел ойида Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг бўлим бош инспектори 4 минг доллар олган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилганди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Бошқарманинг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Гулистон шаҳридаги 3 та МЧЖга тегишли солиқ қарзларини уларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб беришини айтган.

Бунинг учун 5 минг доллар сўраган, шундан 4 мингини олаётганида ушланган.

Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳри судида кўриб чиқилган. Ҳукмга кўра, ходим Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик), 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) орқали айбдор деб топилди.

Унга нисбатан солиқ идораларида ҳар қандай лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.