Ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақасида яримфинал баҳслари давом эттирилди.
+92 кг вазнда турнирнинг амалдаги чемпиони, ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов германиялик Раман Тиафакни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олди.
Жалолов 10 август кунги финалда испаниялик Аюб Ал Гадфа билан тўқнаш келади.


Шу тариқа, боксда финал йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонликлар сони 4 нафарга етди. Бунгача Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) финал масаласини ижобий ҳал қилишганди.
8 август куни Абдумалик Халаковда (-57 кг) яримфинал жанги бор.
















