Жаҳон | 11:51 / 08.08.2024
5571
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирди

Ллойд Остин Ироқдаги АҚШ базасига қилинган ҳужумга изоҳ берди.

Фото: Zuma / ТАСС

Қўшма Штатлар Яқин Шарқда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларига амалга оширилган ҳужумларга тоқат қилмайди.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Ироқдаги «Айн ал-Асад» базасига қилинган ҳужум натижасида америкалик армия аскарларининг жароҳат олганини изоҳлар экан, айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум ортида Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа жангчилари турибди. Бироқ воқеа юзасидан тергов ҳали якунланмагани учун у аниқ бир гуруҳ номини айтмади.

Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Исроилни ҳимоя қилиш учун Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда.

Шу билан бирга, у вазият кескинлашувининг пасайиши минтақадаги барча мамлакатларга фойда келтиришини таъкидлади. Остиннинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар бу йўналишда фаол ҳаракат қилмоқда.

Мавзуга оид