Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги Маслаҳат учрашуви якунларига кўра президентлар 8 та ҳужжатни имзолади
Ҳужжатлар минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-логистика марказларини ташкил қилиш ва саноат кооперациясини йўлга қўйиш чора-тадбирларини назарда тутади.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви якунларига кўра, президентлар бир қатор ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Имзоланган ҳужжатлар:
- Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қўшма баёноти;
- «Марказий Осиё – 2040» минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси;
- Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашувининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарори.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қўшма декларацияси билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
- 2025-2027 йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»;
- Марказий Осиё давлатларининг саноат кооперациясини ривожлантиришнинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви доирасида расмий делегация аъзолари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
- Марказий Осиё давлатларида транспорт-логистика марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирлари биринчи учрашуви якунлари бўйича коммюнике;
- Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирларининг иккинчи учрашувининг Остона коммюникеси.
Мавзуга оид
14:10 / 22.12.2025
“Россия ҳар доимгидек жараёнларга аралашиб, назоратни йўқотмасликка ҳаракат қилмоқда” — Раббимов
10:01 / 07.11.2025
Ўзбекистон—Британия: саноатга интеграциялашган таълим лойиҳалари режалаштирилмоқда
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025