Ёзги Олимпия ўйинларида илк бор ўзбекистонлик аёл таэквондочи медал қўлга киритди.

+67 кг вазнда Светлана Осипова ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакили, жаҳон ва Европа чемпиони Алте Лоренга 0:2 ҳисобида (0:3, 3:3) имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Осипова финалгача британиялик ва кореялик номдор рақибларни мағлубиятга учратганди.

Шу тариқа Ўзбекистон таэквондо жамоаси Париж Олимпиадасидан 2 та медал билан қайтадиган бўлди. Бунгача -68 кг вазнда эркаклардан Улуғбек Рашидов олтин медалга сазовор бўлганди.