Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизакли бўлди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, уларнинг 3 нафари қиз, 1 нафари ўғил.
Қайд қилинишича, Республика Перинатал марказида ўтказилган жарроҳлик амалиёти мувафаққиятли чиққан, она ва болалар ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган.
Таъкидланишича, янги туғилган чақалоқлар интенсив даволаш муолажаларини олмоқда.












