Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда боғча тарбиячиси 5 ёшли болани калтаклади
Аввалига тарбиячи болага бақириб, кейин уни шапатилаб урган. Ҳолат Денов туманидаги 16-боғчада бўлгани айтилмоқда.
Facebook ижтимоий тармоғида тарбиячи аёл 5 ёшли болага қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, воқеа 13 август санасида Сурхондарё вилояти Денов туманининг 16-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлган.
Видеода мустақиллик ҳақидаги шеъни ёдлатмоқчи бўлган ходим йиғлаётган тарбияланувчилардан бирига бақириб, гўёки тинчлантириш учун калтаклагани кўринади. Шунингдек, аёлнинг болаларга қарата “қўлинг тиззангда турсин”, деган буйруғи ва асабий оҳангдаги овози ҳам эшитилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Kun.uz'га ушбу ҳолат ўрганилаётганини, қўшимча ахборот тақдим этилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида Андижондаги боғча тарбиячиси ҳам болалардан бирини қаттиқ силтаб, юзига тарсаки туширган ҳолда урганди.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026